Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси 2025/2026 ўқув йили учун кундузги таълим бакалавриатининг “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти (Киберхавфсизлик)” йўналишига қўшимча танлов эълон қилади!
Муддат: Номзодлардан аризалар 2025 йил 14 июлдан 30 июлга қадар қабул қилинади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
Номзод аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
Анкета (маълумотнома);
Ҳарбий гувоҳнома ёки чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ўқиш ёки иш жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса);
Доимий яшаш жойидан, соғлиғи ҳолати ҳақида белгиланган намунадаги маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган бўлиши шарт);
Ота-онанинг Академияга ўқишга киришга розилик хати.
Ўқишга қабул қилиш босқичлари:
Дастлабки танлов
Махсус касбий танлов
Якка тартибдаги якуний суҳбат
Имтиёзлар:
Қуйидаги номзодлар якуний суҳбатдан озод этилади:
Халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари;
“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
ИИВ академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий олимпиада ғолиблари (агар дастлабки ва махсус касбий танловдан ўтса);
Математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича халқаро, минтақавий ва республика олимпиада совриндорлари (давлат комиссияси қарорига биноан, дастлабки танловдан сўнг).
Эслатма: Академияда ўқиш мутлақо бепул, курсантлар ўқиш давомида ётоқхона ва озиқ-овқат билан таъминланади.
Манзил:
ИИВ Бухоро академик лицейи (Ички ишлар органлари хизматига номзодларни қабул қилиш маркази)
Тел : +998 91 401 41 19
Иш вақти : 09:00 - 18:00