Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Шароф Ураловнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Ўрганишлар доирасида бугун дастлаб, Бухоро туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни назорат қилиш бўйича жорий йилининг ўтган даври мобайнида амалга оширган ишлар аҳволи ва гуруҳ ходимларининг хизмат қилишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва Пробация гуруҳида ташкил этилган кутубхона фаолияти билан танишди.
Шунингдек, “Работак” маҳалласи ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка чек қуйиш, маҳаллани рақамлаштиришга оид ишлар билан яқиндан танишиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ижтимоий профилактикани ташкил этиш, “Маҳаллабай” тизими ёрдамида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июнь кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган назорат остидаги шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашувига ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш мақсадида чорвачиликни йўлга қўйган, Бухоро туманининг Хонабод маҳалласида яшовчи Жаҳон Жўраевнинг яшаш хонадонига ташриф буюриб, уларнинг иш фаолияти билан танишди.
Жондор туманида бўлган ўрганишларда 4 та сектор раҳбарлари иштирокида туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 51 нафар ёшлар билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июнь кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг ҳамда 2024 йил 7 август кунидаги Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги Қонунинг мазмун моҳиятини, шунингдек, ушбу Қонунда назорат остидаги шахсларга яратилган енгилликлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Шароф Уралов Бухоро вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлимига ташриф буюриб, бу ерда ходимлари учун янгидан таъмирланиши режалаштирилган замонавий бинонинг лойиҳаси билан танишди.
Бу каби ўрганишлар давом этмоқда.