Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев раҳбарлигида Бухоро вилояти ҳудудида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ўтказилди
Муҳокамада дастлаб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Уктам Аскаровнинг жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тинглангди.
Шундан сўнг, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, пробация ҳисобида турувчи шахcлар билан ишлаш борасида амалиётга татбиқ этилаётган янги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, вилоятдаги мавжуд 544 та маҳаллаларда криминоген вазиятни жиловлаш мақсадида “Рақамли ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳудудларни замонавий, юзни идентификация қилувчи видеокузатув камералари билан жиҳозлаш ва ягона бошқарув марказига интеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизматида ташкил қилинган Мониторинг маркази фаолияти билан ҳам танишди.
Жараёнда генерал майор Б.Т.Абдуллаев содир этилаётган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, илмий ёндашув асосида иш натижадорлигига эришиш кераклиги борасида ўзининг тегишли тавсия ва топшириқларини берди.
Якунда келгусида бажариладиган кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб олинди.