Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Ураловнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов Бухоро вилоятида бўлиб, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, Прбация тўғрисидаги Қонунга асосан назорат остидаги шахслар билан олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.
Бугунги ўрганишлар доирасида Шофиркон ҳамда Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлимлари фаолияти ўрганилди.
Жараёнда маъмурий биноларда ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шатр-шароитлар кўздан кечирилиб, Пробация хизмати ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов ўрганишлари доирасида Республикада намуна қилинаётган Ғиждувон туманидаги Пробация бўлими янги биносининг қурилиш жараёнини кўздан кечириб, қурилишни тез ва сифатли, замон талаблари асосида фойдаланишга топшириш юзасидан ўзининг тегишли тавсия ва топшириқларини берди.
Шунингдек, Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган ёшлар билан учрашув ташкил қилиниб, Пробация тўғрисидаги Қонуннинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.
Учрашув давомида ёшларнинг ҳар бир мурожаатлари бирма-бир ўрганилди ва ижобий ҳал қилинди.
Бу каби ўрганишлар давом этмоқда.