Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори мазмун моҳиятини ўқиб ўрганиш юзасидан ўқув амалий семинар машғулоти ўтказилди
Семинарда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Бунда, дастлаб, бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Авазбек Иномов маъруза қилиб, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берди.
Ушбу қарор асосида ишлаб чиқилган "Йўл харитаси" бандлари ижросини таъминлашнинг механизмлари хусусида эса бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Уктам Аскаров маъруза қилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ташкилий, профилактика, содир этиладиган қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликни барвақт олдини олиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, маҳалларда фаолият олиб борувчи "еттилик" вакилларининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг мавжуд муамоларини биргаликда ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш орқали пировардида жиноятликка барҳам бериш юзасидан ҳар бир соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, "Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йили" деб эълон қилинган 2025 йил давомида ҳудудларда, айниқса "қизил тоифали" маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик руҳиятини сингдириш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш механизмини аниқ белгилаб берган ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркиб ҳамда бошқа тааллуқли идоралар масъулларига етказиш борасидаги жойларда ҳам ўқув семинар машғулотларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.