5 Ноябр 2024 йил 2086

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятининг 3-секторига қарашли ҳудудларда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-ноябрь куни давлат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Камбағалликдан фаровонлик сари" давлат дастури доирасида амалга оширилаётган биринчи галдаги вазифалар ҳам муҳокама қилиниб, вазирликлар, ҳудудий сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларга яна бир қатор топшириқлар берилган эди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўша вақтдан бошлаб вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманига бориб мутасадди раҳбарлар ва маҳаллалар "еттилик" вакиллари билан учрашган ҳолда, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро этишнинг механизмлари юзасидан вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун, бошқарма бошлиғи мазкур вазифаларнинг ижроси қай даражада амалга оширилаётганини жойида ўрганиш мақсадида Ғиждувон туманининг "Кўкча", "Олмазор", "Халқобод", "Қорабоғ", "Пахтаобод" ҳамда "Амиробод" маҳаллаларига ташриф буюриб, маҳалла еттилик вакиллари ва фаоллар билан бирламчи натижаларни муҳокама қилди.

Ўтказилган ўрганишлар жараёнида:

-маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада кучайтириш;

-аҳоли турмуш даражасини ошириш, шу жумладан меҳнатга лаёқатли, доимий даромад манбасига эга бўлмаган аҳолининг ишсиз қатламини доимий иш билан таъминлаш;

- уйма-уй юриш орқали кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилаларнинг реал рўйхатларини шакллантириш ва уларни оғир ижтимоий турмуш ҳолатидан чиқариш бўйича тузилган индивидуал режалар асосида манзилли ишларни амалга ошириб, уларни камбағалликдан чиқариш, иш билан таъминлаш, даромадларини кўпайтириш ҳамда муаммоларига ечим топиш;

- миграцияда юрган ёки қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш;

-куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, электр энергияси, табиий ҳамда суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, кўмир ёқилғиси захирасини яратиш;

-“Рақамли, обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларни "фуқаробай" "хонадонбай" тизим асосида жадаллаштириш орқали маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш;

- маҳаллаларни замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш масалаларини бирма-бир муҳокама қилди.

Бошқарма бошлиғи "еттилик" вакиллари билан мулоқотда ишга масъулият билан ёндашиш, давлатимиз раҳбари томонидан берилган ҳар бир топшириқ ижросини сифатли бажариш борасида ўзининг тегишли топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги бу каби ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech