Жамоат хавфсизли йўналишида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Бугун, 12 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида 2023 йилнинг тўққиз ойи давомида Бухоро вилоятида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда, бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов, бошқарма бошлиғи ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Уктам Аскаров, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳамда Пробация бўлими масъуллари иштирок этишди.
Муҳокама йиғилишида вояга етмаганлар, ёшлар, хотин қизлар, илгари судланганлар ва Пробация назоратида турган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек, оила турмуш доирасида, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, жамоат жойлари ва кўчаларда содир этилган жиноятлар қаттиқ танқид остига олиниб, келгусида бу каби жиноятларнинг профилактикасини барвақт амалга ошириш ва олдини олиш борасида аниқ ва манзилли топшириқлар берилди.
Якунда, 2023 йилнинг кейинги даврида Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлиги йўналишида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.