Жондор тумани Ички ишлар бўлимида кенг қамровли ҳамда аниқ чора тадбирларни белгилаб олишга доир муҳокама йиғилиши ўтказилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22-29 март кунлари давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш, хизмат фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳамда идоравий ҳужжатлар, йўл хариталарининг бандлари ижросини назорат тартибида ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида комплекс инспекторлик текшируви ўтказилиб, якуни бўйича ўтказилган тезкор йиғилишда масъуллар зиммасига бир қатор вазифалар юкланиб, манзилли чора тадбирлар белгилаб берилган эди.
Мазкур тезкор йиғилиш бўйича 56-сонли йиғилиш баёнининг 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида фармойиши ишлаб чиқилиб, вилоят ИИБ соҳавий хизматларнинг малакали ходимларидан иборат текширув гуруҳлари ташкил этилди ва жойларда инспекторлик текшируви давомида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги ҳамда жиноятчиликнинг аҳволи назорат тартибида ўрганилмоқда.
Бугун, бир ҳафта давомида Жондор туманида ўтказилган назорат текширувининг якунлари видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган йиғилишда танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама йиғилишида вилоят ИИБ нинг барча соҳавий хизматлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ва шахсий таркиб тўлиқ таркибда иштирок этди.
Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда масъул раҳбар ҳамда ходимларнинг ҳар бири билан юзма-юз мулоқот қилиниб, соҳавий хизматлар кесимида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Жараёнда, туманда жорий йилнинг бугунги кунига қадар қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, омил бўлган шарт шароитлар, жиноятларнинг турлари, содир этган шахсларнинг тоифалари кесимида чуқур таҳлил қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли қарори асосида амалга оширилаётган ижтимоий профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар ҳам бирма-бир муҳокама қилинди.
Тезкор йиғилиш давомида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган туман ИИБ масъул раҳбарлари ва ходимларга қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Бу каби назорат текширувлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.