25 Май 2025 йил 1494

Жондор туманида аҳоли муаммолари ечимига доир навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Расмий саҳифаларимизда хабар берганимиздек, бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар аҳолининг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатларини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ҳал этиш мақсадида, Жондор туманининг «Луқмон» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Бунда 20 дан ортиқ фуқароларнинг ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларига ўқишга кириш, ишга тиклаш, суриштирув ва дастлабки тергов, ЙҲХБ, туризм, Пробация соҳаларига доир ҳамда ижтимоий масалаларда қилган мурожаатлари бирма-бир кўриб  чиқилди.

Қабул давомида асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилинганлари иш юритувига олиниб, ҳар бири бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди ва ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.

Бу каби сайёр қабуллар вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари бошчилигида барча шаҳар ва туманларда ўтказилди.

Text to speech