8 Июн 2023 йил 479

Жондор туманида қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди

Жондор тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида туманнинг «Болиоб» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.M. исмли шахс яшаш хонадонидаги темир сейф ичида 1959 йилда ИЖEВСК қурол заводида ишлаб чиқарилган 28 калибрли, силлиқ нилли ва 5.6 мм калибрли бурама ўйиқли, В-5526 рақамли, «Иж-56-3» моделли ов милтиғини ва 9 дона 16 ва 28 калибрли ов милтиғидан отиш учун яроқли бўлган патронларни, жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов милтиғини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ундан ушбу ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ж.M. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech