23 Май 2023 йил 497

Жондор туманида вояга етмаган шахс ўғирлик жиноятига қўл урди

Жондор тумани ИИБ хабарига кўра, 2023 йил 25 апрелдан 26 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс ғаразли ниятда Жондор тумани «Жамият» маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқаро A.С. нинг уйи олд томонида очиқ ҳолда қолдирилган, «Сobalt» русумли автомашина салонидан 950.000 сўм миқдоридаги нақд пул ҳамда автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномасини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жондор тумани «Жамият» маҳалласида яшовчи, 2009 йилда туғилган A.A. исмли вояга етмаган шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech