11 Май 2024 йил 2572

Жондорлик устомон фирибгар қўлга олинди

Жондор тумани Тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи сифатида фаолият олиб борувчи У.Н. бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, ваколатли танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқишда керакли бўладиган ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ундан 200 АҚШ долларини талаб қилади.

2024 йил 25 апрель куни Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Жондор туман Ички ишлар бўлими ходимларининг бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари давомида ушбу шахс Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиниканинг маъмурий биносида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech