9 Июн 2023 йил 409

Бухоро вилояти ИИБда мактабгача таълим ташкилотлари вакиллари иштирокида республика миқёсидаги семинарнинг иккинчи куни ҳам қизғин давом этди

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талаблари ҳамда Ички ишлар вазири генерал-майор Азизбек Икрамовнинг жорий йил 24 май кунидаги 147-сонли фармойиши ижроси юзасидан 8-10 июнь кунлари ички ишлар органлари тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари хизматчилари учун Бухоро вилояти ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” номли МТТда ташкил этилган семинар бугун ҳам қизғин давом этди.

Жараёнларда бугун, 9 июнь куни Бухоро вилояти ИИБда ИИВ тасарруфидаги мактабгача таълим такшилотлари раҳбарлари ва ўқитувчи-методистлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

Унда меҳнат қонунчилигига киритилган янги ўзгаришлар, гуруҳларда ривожлантирувчи марказларни тўғри ташкил этиш мавзуларида маърузалар қилиниб, ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини оширишга аҳамият қаратилди.

Семинар-тренингда иштирокчилардан мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан боғлиқ тест синовлари қабул қилинди ва энг юқори натижа кўрсатганлар алоҳида эътироф этилди. ИИВ тасарруфидаги 2-сон “Ниҳол” номли МТТ раҳбари Нодира Қодировага эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган, болаларни Ватанга муҳаббат ҳамда янгича дунёқарашни шакллантириш, ёш авлодни юртимизнинг порлоқ келажаги учун муносиб фарзанд бўлиб етишишлари, таълим-тарбия борасидаги ишларни давлат дастури асосида амалга оширилиши ҳамда МТТда таълим-тарбия сифатини янги поғонага кўтарилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ИИВ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари ташаккурномаси билан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантириш йўлида фаолият олиб бораётган семинар-тренинг иштирокчилари ҳамда Бухоро шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимлари бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech