Бухоро вилояти ИИБда давлат хусусий шерикчилиги шартлари асосида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш бўйича ўтказилган тендер ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарорига мувофиқ ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида узоқ муддатли ипотека кредитлари орқали, давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида инвесторларни уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ 2022-2023 йилларда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан ўтказилган тендер ғолиблари аниқланди.
Оферентларнинг тижорат таклифларини солиштириш ва ўрганиб чиқиш натижасида мазкур тендерда иштирок этган «Шомуроджон» МЧ Ж ғолиб деб топилганини маълум қиламиз.
Мазкур шартномада профилактика хизмат хонаси биносини инвесторга беғараз бериш ва снос қилиш эвазига - 3 подездли уй-жойнинг биринчи қавати (нотурар)дан 200 м2 профилактика инспектори ва МФЙ учун ИИБ ихтиёрига беғараз ўтказади, қолган қисми ва ертўласи инвестор ихтиёрига қолиши кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу кўп қаватли уй-жойларни давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида қуриш истагини билдирган инвесторлар барча зарурий лойиҳа олди ҳужжатлари (АПЗ, геология, экология хулосаси, лойиҳа смета ҳужжатлари, давлат экспертиза хулосаси, қурилиш назорат инспекцияси рухсати ва назорати, муаллифлик назорати, техник назорат)ни расмийлаштиради ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириши белгиланган.