26 Июл 2022 йил 650

Жойлардаги ўрганишлар давом этмоқда...

Ижтимоий тармоқлар орқали бизни кузатиб бораётган бўлсангиз хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳудудларга чиқиб криминоген вазияти оғир, қизил тоифага кирган маҳаллалар жиноятчилигини ўша маҳалланинг ўзига борган ҳолда жойига чиқиб ўрганиб, мутасаддиларнинг иш натижаларини муҳокама қилиб тегишли чора-тадбирлар белгилаб бормоқда.

Бугун, 26 июль куни ҳам бошқарма бошлиғи томонидан Ички ишлар бошқармаси ЖХХ Пробация бўлими ва шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлинмасининг фаолияти, шунингдек, Бухоро шаҳар 1-сонли Ички ишлар бўлими ва унинг ҳудудига кирувчи қизил тоифали маҳаллаларда жорий йилнинг 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар ва уларнинг сабаб ва омиллари таҳлил қилиниб, содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар бирма-бир муҳокама қилинди.

Бухоро шаҳар ҳокими, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ИИО ФМБ масъул раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган ўрганишлар давомида 1-секторга қарашли криминоген вазияти оғир, “қизил ҳудуд” сирасига киритилган «М.Таробий» маҳалласига хизмат кўрсатувчи 8-сонли ҳамда «Ойбек» маҳалласидаги 1-сонли таянч пунктлари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ўрганишлар давомида жойларда қуйи ички ишлар органларининг биноларида аҳоли ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, хизмат хоналарининг ҳолати ва мавжуд муаммолар кўздан кечирилди ҳамда ходимларга янада муносиб хизмат шароитларини яратиб бериш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Маҳаллаларда келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтириш, М.Таробий маҳалласини камералаштириб таянч пунктига интеграция қилиш борасида манзилли топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech